ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули

Юртбошимизнинг ташаббуслари билан аҳолининг мурожаатларининг жойида ўрганиш ва ижобий ҳал этиш мақсадида мунтазам равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Бу жараён нафақат фуқароларнинг давлат органларига ишончини кучайтиради балки, тизим ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Бугунги кунда давлат органлари фаолиятида аҳоли мурожаатларига ҳуқуқий, инсонпарварлик муносабатларининг намоён этилиши адолатли жамият қуришда асосий мезон сифатида қаралаётгани ҳам шундан. Шу муносабат билан жорий йилнинг 28 декабрь куни Республика ИИВ қошидаги «Жар» спорт-соғломлаштириш мажмуасида Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул раҳбарлари иштирокида фуқаролар билан шахсий қабуллари ташкиллаштирилди. Қабуллар жараёнида пойтахт ИИББ бошлиғининг ҳам сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда ИИББ фаолиятига доир йўналишлар бўйича фуқаролардан элликдан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг аксарияти терговга қадар текширув, тергов ҳаракатлари, маъмурий ҳужжатлар, хизматга қабул қилиш ва қайта тиклаш билан боғлиқ, мол-мулк ва пул маблағларини ундириш, паспорт тизимига оид, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш – светофор ва йўл белгиларини ўрнатиш, белгиланган маъмурий жарима бўйича норозилик, ички ишлар ходими хатти-ҳаракатига эътироз кабиларни ташкил этди. Мурожаатларнинг 28 таси ижобий ҳал этилди. Ўндан ортиғига ҳуқуқий тавсия, маслаҳатлар ҳамда уларни ҳал этиш бўйича йўл-йўриқлар кўрсатилди. Мурожаатларнинг 19 тасида келтирилган важларни қонун доирасида ўрганиш қўшимча муддат талаб қилганлиги боис ижро муддатлари ўрнатилиб, назоратга олинди ҳамда масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Ҳар бир мурожаатчи томонидан келтирилган маълумотларни ўрганиш чоғида уларнинг келиб чиқиш туб сабабларини аниқлашга эътибор қаратилиб, такрорий мурожаатлар тушишининг олдини олиш чоралари кўрилди. Шунингдек, қабулга ташриф буюрган уч нафар фуқаро муқаддам мурожаатлари ижобий ҳал этилганлиги бўйича ўз миннатдорлигини билдириш қаторида пойтахт ижтимоий ҳаётини яхшилашга боғлиқ таклифларини берди. Якунланиб бораётган 2025 йилда пойтахт аҳолисининг яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, конституциявий ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган фуқаролар мурожаатларини тинглаш, ўрганиш, ечимини топишга қаратилган бу каби эзгу, инсонпарварлик, адолатпарварлик тамойилларини изчил амалга ошириш ишлари келгуси йилда ҳам тизимли равишда давом эттирилади.

29 Декабр 2025 йил

155

Учтепа туманида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва тезкор ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Унда Учтепа тумани ҳокими Бунёд Мамаджанов, туман прокурори Саидкарим Мухтаров, туман ИИБ бошлиғи Акмал Баҳрамов ҳамда Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ғиёс Досмуҳамедов иштирок этиб, маҳаллалардаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар. Қабул давомида:➖ бандлик, тадбиркорлик ва имтиёзли кредитлар,➖ таълим ва касб-ҳунар йўналтириш,➖ ҳуқуқий маслаҳатлар,➖ ижтимоий ва оилавий муаммоларбўйича мурожаатлар тингланди ва ҳар бири масъуллар томонидан назоратга олинди. Туман раҳбарияти ёшлар билан ишлаш комиссияси орқали барча масалалар манзилли ечим топиши, мурожаатчилар билан индивидуал ишланиши ва ижро муддати қатъий назорат қилинишини таъкидлади. Ёшлар томонидан билдирилган таклифлар келгусида янги ташаббус ва лойиҳаларни шакллантириш учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади. © Учтепа туман ҳокимлиги

29 Декабр 2025 йил

160

ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА: сохта дистрибютор фаолиятидан огоҳ бўлинг!

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ("Фирибгарлик, жуда кўп миқдорда содир этилиши") билан жиноят иши тергов қилинмоқда. Тергов жараёнида аниқланишича, 1986 йилда туғилган Шакиров Хайрулла Убайдуллаевич алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан Instagram, Telegram ҳамда YouTub ижтимоий тармоқларидаги “Xayrullo Shokirov” номли профил орқали ўзини йирик дистрибютор ва тадбиркор сифатида таништириб, гўёки чет элдан катта миқдорда анор шарбати ва салқин ичимликлар олиб кириб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги савдо нуқталарига етказиб бериш ваколатига эга эканлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатган. Фуқароларга дистрибюторлик орқали топган даромадидан катта фойизларни ваъда қилиб, алдаш йўли билан уларнинг ишончига кириб, жуда кўп миқдорда моддий зарар етказган. Мазкур жиноят иши бўйича Х.Шакиров гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз мазкур шахснинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу ҳолатлар бўйича бирор маълумотга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг 71-206-40-99, 71-206-42-52 рақамларига ёки 102 қисқа рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.Сизнинг мурожаатингиз жиноятни тўлиқ фош этиш ва адолатни таъминлашга хизмат қилади.

29 Декабр 2025 йил

132

Ёшлар билан очиқ мулоқот: муаммолар ўрганилди, ечимлар белгиланди

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, жамиятда фаол ўрин эгаллаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда “Янги Ўзбекистон — ватанпарвар ёшлари” шиори остида манзилли ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳар бир раҳбарга муайян тоифадаги ёшлар номма-ном бириктирилиб, улар билан доимий мулоқот ўрнатилди. Жумладан, пробация ҳисобида турувчи, муқаддам судланган, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган, гиёҳвандлик, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари ҳамда спиртли ичимликларга ружу қўйган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар оталиққа олинди.Раҳбарлар томонидан бириктирилган ёшларнинг жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қўл уришининг олдини олиш, уларни соғлом ҳаёт тарзига йўналтириш ҳамда жамиятга мослашувини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Шу доирада ёшларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш, хорижий тиллар ва замонавий касблар бўйича ўқув курсларига жалб этиш, уларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик кўмак кўрсатиш ишлари тизимли равишда ташкил этилди.Бундан ташқари, бириктирилган ёшларнинг муаммоларини бевосита ўрганиш, уларни қизиқтирган масалаларга жойида ечим топиш мақсадида раҳбарлар томонидан шахсий қабуллар ўтказилди. Қабул давомида ҳар бир ёшнинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича тайёрлаш учун махсус ўқув курсларига йўлланмалар бериш чоралари кўрилди.Ушбу ишлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, энг муҳими, ёшларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

28 Декабр 2025 йил

141

Интерактив хизматлар

Text to speech