Махсус имкониятлар:
Биз ижтимоий тармоқларда:
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан давлатимиз раҳбарининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Юнусобод тумани 3-сектор ҳудудидаги 16 та маҳаллада яшовчи, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 11 736 нафар ёшлар  тўлиқ хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” платформасига киритилди. Улар пойтахт ИИББ, туман ИИО ФМБ раҳбарларига бириктирилди ва тоифаларга ажратилди.Туманнинг 3-сектор раҳбарига бириктирилган Адолат маҳалласида яшовчи 284 нафар ёшларнинг муаммолари ўрганиб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатиш истиқболлари режалаштирилди.Таъкидлаш лозимки,  шу кунга қадар 3-сектор раҳбари раислигида ҳудудда истиқомат қилувчи ёшлар билан  15 марта учрашувлар бўлиб ўтди. Жами келиб тушган 52 та мурожаат ўрганилиб, уларнинг 38 таси ижобий ҳал этилди, 14 таси бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.Шунингдек, куни кеча сектор штабида уюштирилган ёшлар билан учрашувда 120 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ўзларининг турли муаммолари, масалалари ечими борасида саволлар билан мурожаат этишди. Улардан 50 нафарининг муаммолари тингланиб, аксарияти ижобий ҳал этилди.Бундан ташқари, 4 нафар ёшларнинг контракт тўловларини тўлаб бериш бўйича сертификатлар тақдим этилди ҳамда ёшлар билан ишлашда фаоллик кўрсатиб келаётган 3 нафар ёшлар етакчиларига сектор раҳбарининг миннатдорчилик фахрий ёрлиқлари топширилди.
7 Май 2024 йил
94
Пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган “Боғзор” маҳалласида сайёр суд ўтказилди.Чилонзор тумани ИИО ФМБ пробация бўлими ходимлари томонидан 18 нафар назорат остидаги шахслар судга олиб келинди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьялари иштирокида ўтказилган сайёр суд мажлисида 9 нафар шахсларга нисбатан тақдимномалар кўриб чиқилди.Пробация хизмати тартиб-қоидаларига тўлиқ амал қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланган, шунингдек, суд томонидан тайинланган жазонинг тегишли қисмини ўтаб бўлган маҳкумларнинг ўталмай қолган жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.Шунингдек, сайёр суд мажлиси якунида туман судининг судьялари томонидан назорат остидаги шахсларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
55
Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББда Россия федерацияси ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари полиция генерал-майори Сергей Уколов бошчилигидаги делегация билан расмий учрашув ўтказилди. Учрашув доирасида меҳмонлар мамлакатимиз ички ишлар органлари, хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркибига хизмат ўташлари учун яратилган шароит, кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, жанговор тайёргарлиги каби масалалар борасида олиб борилаётган ишлар билан таништирилиб, ўзаро фикр алмашдилар. Соҳавий хизматлар фаолияти билан яқиндан танишган меҳмонлар учрашув сўнгида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этишди. Ҳар икки томон соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, тўпланган тажрибаларни ўрганиб оммалаштириш, маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳар икки томон ходимлари ўртасида мунтазам равишда семинар-тренинг, видео конференциялар ўтказиб бориш тўғрисида келишиб олдилар.Бундан ташқари делегация аъзолари Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ихтисослаштирилган мактаб интернати, “Жар” спорт мажмуаси ва Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан таништирилди.
6 Май 2024 йил
178
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Хотира ва қадрлаш – миллий қадрият” мавзусига бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон миллий университети вакили профессор Аваз Ерматов маъруза қилди. У ўз нутқида, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни бугун чинакам миллий – умумхалқ байрамига айланганлигини, шу куни Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар ёдга олинишини, ҳаёт бўлганларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга юксак эҳтиром кўрсатилишини, қолаверса, кексалик гаштини сураётган фахрийларимизни ардоқлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш мустақиллик йилларида давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини таъкидлаб ўтди. Тадбир якунида йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.
185
4 Май 2024 йил
363
2 Май 2024 йил
843
30 Апрел 2024 йил
890
1183
29 Апрел 2024 йил
957
882
Ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди
Корея Республикаси миллий полиция агентлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББ га ташриф буюрд...
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар органлари пойтахт бошқармала...
Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББга ташриф бу...
Бошқарма қабулига ёзилиш
Автомобил рақамларининг онлайн аукциони
Вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш
Виртуал қабулҳона
Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш
Доимий (вақтинчалик) яшаш жойи бўйича маълумот
Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш
Жарималарни ҳисоблаш
МваФРБ (паспорт стол) электрон навбатга туришни расмийлаштириш
Автотранспорт воситалари ҳақида маълумот
Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома олиш
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ариза юбориш
Автостикерни қидириш
Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш учун ариза юбориш
НХҚ жарималарини кўриш
Яшаш жойига доимий рўйхатга туриш учун ариза юбориш