Ҳақиқат ва уйдирмалар: ИИББ миграция бўлимида полларни ювишга «мажбурлаш» ҳолатини кўриб чиқмоқда

Ижтимоий тармоқларда Troll.uz блогери томонидан эълон қилинган суратда идорада аёл киши полларни артаётганлиги, унинг ёнида эса ёш боласи бўлганлиги акс этган. Суратга қуйидаги маънодаги матн ҳамроҳ бўлган: «Юнусобод. Паспорт столи. Бугун. 3-4 ёшли боланинг қўлидан шарбат тушиб кетди, паспорт столи бошлиғи эса боланинг онасини тозалашга мажбур қилқди. Уни айнан мажбурлашди.. Баланд овозда. Инсоннинг ўзи боласи ортидан тозалагани бошқа иш. Ёки шуни тўғри тушунтириб илтимос қилишса. Бақиришнинг нима кераги бор? Афсус, видеога туширишга улгурмадик».

«Troll.uz» муаллифи (“ғалвали” янгиликни ўзининг ресурсида қайта эълон қилган «Tashkent24 - Новости Узбекистана» муаллифи ҳам) ўз “манбасига” ишониб қолиб, маълумотни текшириш, бевосита ҳолат иштирокчиларидан биридан сўраш  зарур эмас деб билган. Расмда эса гувоҳлар кўп бўлганлиги кўриниб турибди: бирор кимдан тафсилотларни аниқлаб олиш мумкин эди.

Ҳолатни ўргана туриб, биз эълон қилинган расмдаги фуқаролар ва ходимга саволлар билан мурожаат қилдик. “Коридорда ўтиб кетаётиб ёш боланинг қўлидан шарбат тушиб кетганлиги кўриб қолдим. Онасидан болага эътиборлироқ бўлишини илтимос қилдим. Ҳеч ким полларни артишни талаб қилмади, ваҳоланки она ўз фарзанди ортидан тозалашида мен ҳеч қандай қўрқинчли нарсани кўрмаяпман. Мен фақат бола улоқтирган чиқиндини олиб чиқиндилар саватига ташлашини сўрадим” – деб ҳолатни изоҳлади Юнусобод тумани миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи капитан Умаров Азизжон.

Ўзимиздан шуни қўшимча қилмоқчимизки, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари штатида (Бошқарманинг ҳам) фаррошлар йўқ. Ушбу идораларда тартиб ва озодалик ходимларнинг ўзлари томонларидан таъминланиб боради.  

Юнусобод тумани МваФР бўлими бошлиғи ҳолатни юзасидан берган изоҳидан кимдир қониқмаслиги мумкин. Эълонда айтилганидек фарзанди ортидан тозалашга “мажбурланган” аёлни топишни ҳали имкони бўлмади, боиси унинг ўзи паспорт масалалари бўйича мурожаат қилмаган, ҳойнаҳой кимгадир шерик бўлиб келган. Аммо МваФР бўлими бошлиғининг аёл киши билан диалоги гувоҳи бўлган бошқа инсонларни изоҳлари, капитан Умаров А.нинг гаплари билан деярли бир хил бўлди. Уч киши мустақил равишда ходимнинг танбеҳи (ҳеч ким бу МваФР бўлими болиғи бўлганлигини билмаган) мулойим бўлганлигини таъкидлашди: “Илтимос, болангизга эътиборлироқ бўлинг”, дейиш билан бирга аёлга қўпол муомала қилмади. Шунингдек, гувоҳларнинг айтишларига қараганда, аёл киши ҳожатхона қаерда эканлигини сўраган. Жавобни эшитгач, унинг ўзи у ерга бориб, швабра ва пол латтасини олиб келиб полларни артиб қўйган. Агар расмга эътиборлироқ қарасангиз, аёлнинг юзидаги табассумни пайқаш мумкин: қўпол муомала қилиниб ва тозалашга мажбурланган инсон бунчалик бамайлихотир бўлиб табассум қилмаса керак.     

Тошкент шаҳар ИИББ доим танқид ва танбеҳларга қулоқ тутишга тайёр. Агар сиз, ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари, журналистлар ва блогерлар булар ҳақида бизга хабар бермасангиз, бизга яхши томонга ўзгаришда ва сизни ишончли ҳимоячингиз бўлишимизда ким ёрдам қилади? Аммо танбеҳлар холис ва аниқ бўлишини хоҳлаган бўлардик. Минглаб обуначилари бўлган таниқли саҳифа ва каналлар муаллифлари эса ўз обуначилари қаршисидаги йирик масъулиятни, маълумотни эълон қилишдан олдин текшириш, унга холис баҳо бериш мажбуриятини ҳис қилишлари зарурлигини ёдда тутишлари керак.

Биз ва фуқаролар фойдасига “ишлайдиган” танқидга кўплаб мисол келтириш мумкин. Юқоридаги ҳолат миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига тааллуқли бўлгани сабаб, шу хизматда бўлиб ўтган ҳолатларни келтириб ўтамиз:

1) Болалар учун махсус майдончалар ташкиллаштирилди:

Потребитель.Уз матнидан парча: «Яккасарой ОВИРидаги янги мўъжизалар, Тошкент шаҳар Яккасарой ОВИРи таажжубда қолдирмоқда. Бизникилар бугун у ерга бориб ҳайратда қолишди. Қарасалар: ичкарида болалар майдончаси бор экан. Энди ОВИРга келган онанинг боласи ҳеч кимга халал бермасдан ўйнаб ўтириш мумкин».

 

2) Фуқаролик ва хорижга чиқиш биометрик паспортларининг расмийлаштириш муддатлари сунъий равишда чўзилмаяпти:

Муҳримнинг матнидан парча: «Яна бир яхши янгилик — ўтган чоршанба «загранпаспорт» учун ариза топширгандим (ҳужжатларни тўплаш учун ярим кун ҳам вақтим кетмади), бугун, пайшанба куни телефон қилиб, «паспортингизни олиб кетинг», дейишди. 9 апрелда тайёр бўлган экан. Бир ҳафтанинг нари-бериси. Бошқаёқларда қандай, билмадиму, Чилонзорда аҳвол яхши — навбат йўқ ҳисоби, ҳамма хушмуомала (ҳатто навбатдагилар ҳам), маълумот маркази бор — келганларга бир эмас, икки-уч киши нима қилиш кераклигини тушунтириб турибди (довдирамайсиз), жараён тез, идора ёруғ. Беш йил аввал биопаспорт учун қорайиб кетган қоронғи жойларда, асаббузар навбатларда турганимни эсласам — фарқ ер билан осмонча. Ҳа, паспорт бир ҳафтада чиққанидан жуда хурсандман. Камида икки ҳафта кутсам керак, деб ўйлагандим. Ярим ойда чиққан тақдирда ҳам навбатнинг (деярли) йўқлиги (бунданҳалиям сал ҳайратдаман), «паспорт столи»нинг ўзи ёруғ бир жойга айлантирилгани барибир мақтагулик. Асабийлашмаганим учун раҳмат!».

 

3) Пойтахт ИИББ ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбариятининг ходимларнинг фуқаролар билан муомаласи борасида тутган ўрни – принцип жиҳатидан қаттиқ: фақат мулойимлик ва одоб билан муомала қилиш. Фуқароларга билан муомалада қўполликка йўл қўйга ходимларга нисбатан жиддий интизомий чоралар кўрилмоқда. Бундай чоралар эса бу каби фактларни деярли йўққа чиқаришга имкон яратди.

BellaStella матнидан парча: «Хайрли кун. Узун матн учун узр, аммо ҳис-туйғуларим ичимга сиғмаяпти. Олмазор тумани ОВИРига хорижга чиқиш паспорти олишимда илгариги шароит билан ҳозирги ҳолат орасидаги фарқдан ҳайратланиб миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бир-икки йил илгари киришда телефонларни олиб қўйишарди, энди эса киришда “Ассалому алайкум, қандай ёрдам беришимиз мумкин?” деган гапларни эшитасиз. Сўровномаларни қўлда тўлдириш шарт эмас  - ходимлар қисқа саволлар бериб, ўтган сафарги маълумотлар билан орада фарқ бор ёки йўқлигини аниқлаштириб, ўзлари маълумотларни компьютерга киритиб, шу заҳоти қоғозга чиқариб боришмоқда. Бинога кириб қўлимга тўлдирилган сўровномани олишимгача нари борса беш дақиқа кетди, ўзим ҳайратдаман. Ҳужжатларни ўзим ва фарзандим учун топширмоқчи эдим, расм учун навбатда биринчи кун 4 киши бор эди (бу болалари билан келганлар учун ноқулайлик тўғдирмайди, чунки болалар майдончаси ҳам мавжуд), иккинчи марта келганимда навбатда умуман ҳеч ким йўқ эди. Илгари тўлов учун квитанцияларни ҳам қўлди тўлдириш керак бўларди. Ҳозир эса улар аллақачон қоғозга чиқарилган ҳолда туради, фақатгина кассада тўлов қилиш керак холос, у ерда ҳам навбат йўқ). Биринчи паспорт бўйича 6 иш куни ўтиб, иккинчиси бўйича эса 4 кундан кейин қўнғироқ қилишди. Шуни қайд этмоқчиманки, ходимларнинг барчаси фуқаролик кийимларда, бу психологик нуқтаи назардан ҳам истаралироқ. Брачаси инсонлар учун. Хожатхона ҳам озода))) Тайёр паспортларни олиб кетишим учун бир дақиқа ҳам кутмадим, азиз меҳмонларни қабул қилгандек кутиб олишди, бунақасига кўникмаган эканман, чунки икки йил илгари Олмазор туманида стикер олиш жуда ёқимсиз тадбир бўлган ва кўп вақтни исроф қилган. Ҳозир эса ҳаммаси ишлар тезроқ битишига қаратилган. Барча ходимларга миннатдоман (ҳар бирларини исмларини алоҳида ёзиб чиқардиму, лекин фақат Камол ва Кристиналарнинг исмлари ёдимда, фамилияларини ҳам билмайман). Бошқа вилоят ва туманларда яшовчиларга ҳам хорижга чиқиш паспортини олиш шу каби яхши ўтишини тилаб қоламан. ОВИРга бўлган муносабатим тубдан ўзгарди».

 

Келтирилган матнлар Тошкент шаҳар ИИББнинг iibb.uz сайтидан олинди

  1. S. Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг гўёки номақбул ҳаракатлари акс этган Интернет тармоғида маълумотни идоранинг матбуот-хизмати эътиборсиз қолдира олмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган пойтахт ИИББ Ахборот мультимедиа марказининг асосий вазифаларидан бири, ички ишлар органлари фаолиятини обрўсизлантирадиган ишончсиз ва нотўғри маълумотларга раддия беришдир (9-б).