АЁҚШда содир бўлган ёнғин ҳақида хабар

30-июндан 1-июлга ўтар кечаси соат 00.45 да 101 рақамига Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли, 7 манзилда жойлашган “Обод капитал” МЧЖга қарашли АЁҚШда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Ҳодиса жойига соат 00.54 да Ўзбекистон Республикаси ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 12 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари етиб келди. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг тезкор ҳаракатлари билан ёнғин соат 01.24 да бартараф этилди, 01.24 да эса ёнғин тўлиқ бартараф этилди.

            Ёнғин натижасида бир инсон – АЁҚШ ишчиси 34-ёшли Санжар К. куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ёнғин оқибатида  АЁҚШ оператор биносининг 40 кв. м томи, “Чинобод” нефтебазасига қарашли “МАЗ” русумли ёқилғи ташиш автомашинаси, ҳамда “Матиз” русумли автомобиль ёниб кетди. АЁҚШ 150 кв. м. майдони ва 50 тонна ёқилғиси сақлаб қолинди.

            Дастлабки ёнғин сабаблари: ёқилғи ташиш автомашинасидан АЁҚШ сиғимига ёқилғи тўкиш даврида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузулишидир.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, АЁҚШ ишчилари, ёнғин хавфсизлиги ва техника қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз!