Хонадонингиздаги шахта ва ертўла эшиклари яхшилаб беркитилганми? Текшириб кўринг!

12-март куни соат 8.00 дан 16.00 гача бўлган вақт оралиғида Чилонзор туманида номаълум шахслар ҳожатхона орқали ўтадиган шахта орқали 28-ёшли Зилола Х.нинг хонадонига кириб боришган. Улар хонадондан 500 минг сўм ва 32 дюймлик телевизорни ўғирлаб, хонадонни ўша йўл орқали тарк этишган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчиларни шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Ҳурматли кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар! Сизлардан ертўла ешигини қулфлашни илтимос қиламиз. Шунингдек, хонадоннинг ичидаги шахта эшикларига ишончли қулфлар ўрнатишни тавсия этамиз.