Йўл талашиб жамоат тартибини бузган ҳайдовчиларга чора кўрилди
Жорий йилнинг 28 февраль куни тахминан соат 08.20 ларда автобус ҳайдовчилари - 1995 йилда туғилган М.М. ва 1991 йилда туғилган Н.Б. Яшнобод тумани Иззат кўчасида йўл талашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан М.М. ва Б.Н.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ҳурматли ҳайдовчилар, йўлларда ҳаракатланаётганингизда нафақат ўзингиз, балки йўловчилар ва пиёдаларнинг ҳаёти учун ҳам масъул эканлигингизни унутманг. Йўлларда ҳаракатланиш маданиятига риоя этинг!