19 Январь 2023 Yil 218

#Йил_сарҳисоби

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида

Гиёҳвандлик воситалари нафақат саломатликка зарар етказадиган, балки ҳаёт учун хавфли ҳамда инсоннинг руҳиятини бузадиган ёвузлик эканлиги барчамизга маълум.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари, кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш ҳамда уларни олдини олиш борасида доимий кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, 2022 йилда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар билан боғлиқ 1 998 та жиноят иши қўзғатилган.
Шундан, 367 таси кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, 500 таси гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадида кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш, 1 007 таси гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар учун.
Тезкор тадбирлар давомида жами 273,6 кг гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар аниқланиб, мусодара қилинди. Шундан 147,3 кг гашиш, 24,3 кг опий, 27,6 кг марихуана, 5,9 кг героин, 23 кг синтетик гиёҳвандлик моддалар ва 45,5 кг кучли таъсир қилувчи моддалар.
Қонунда бутун давлат ва жамоат ташкилотларининг гиёҳвандликка қарши курашиши мажбурийлиги белгиланиши билан бирга, наркотик моддаларни тарғиб қилиш мутлақо тақиқланади. Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи учун жавобгарлик муқаррардир.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech