1 Март 2023 йил 1545

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига старт берилди

Бугун, баҳорнинг илк кунида Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига старт берилди.

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тадбирда Табиат ресурслари вазири Азиз Абдухакимов, тўртта сектор раҳбарлари, бошқа давлат ташкилотлари ва жамоат арбоблари иштирок этди.

Тадбир доирасида 50 турдан ортиқ 20 мингдан зиёд кўчатлар: дарахт, бута, гул кўчатлари экиш учун ажратилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ва қуйи тизим ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech