23 Апрел 2023 йил 2230

Яккасарой тумани Комил Яшин кўчасида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот

2023 йил 22 апрель куни соат таҳминан 23:00 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Шота Руставели - Муқумий чорраҳасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори хизмат олиб бораётган вақтда 2001 йилда туғилган, Шайхонтоҳур туманида яшовчи   С.Х.  (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган) бошқарувида бўлган 01 509 HJA давлат рақамли , қора рангли «Chevrolet Jentra» русумли транспорт воситасига жезл ва ҳуштаг ёрдамида тўхташ ишорасини берган, ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган.

Ҳайдовчининг ҳатти - ҳаракати ходимларда шубҳа уйғотган. Шундан сўнг 01 726 VSC давлат рақамли, “Кобалт” транспорт воситасида «Chevrolet Jentra» автомашинасининг орқасидан кузатув олиб борилган ва махсус автомашинадаги овоз кучайтиргич орқали бир неча маротаба ҳайдовчига тўхташ ишораси берилган. Ҳайдовчи С.Х. эса ЙПХ инспекторларининг қонуний талабини бажармасдан Шота Руставели - Комил Яшин ҳамда Боғи Бўстон - К.Яшин чораҳаларида светафорнинг тақиқловчи қизил чироғига бўйсунмасдан белгиланган меъёрий тезликни ошириб  ҳаракатланган.

Шундан сўнг ҳайдовчи Комил Яшин - С.Сирожидинов чорраҳасида «Chevrolet Jentra» русумли транспорт воситасида иккинчи даражали йўлдан чиқиб, асосий йўлдан келаётган скутерга йўл бермасдан тўқнашув содир этиб, Комил Яшин 1-тор кўчасидаги 81-уй қаршисида йўл четида тўхтаб турган, ( Яккасарой туманида яшовчи  К.Ж га  тегишли бўлган) 01 S 330 HB давлат рақамли, «Cobalt» русумли автомашинага бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Кузатув ишларини олиб бораётган ЙПХ инспекторлари Яккасарой туманида яшовчи Скутер ҳайдовчиси 2004 йилда туғилган, Ю.А.  ҳамда «Chevrolet Jentra» автомашина йўловчиси Чилонзор туманида  яшовчи 2002 йилда туғилган, И.С. ларига биринчи ёрдам кўрсатишган ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари орқали яқин атрофдаги шифохонага олиб боришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech