Вояга етмаган шахс пичоқ билан тан жароҳати етказди
Жорий йилнинг 21 февраль куни тахминан соат 11.20 ларда Чилонзор туманидаги умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси 2005 йилда туғилган А.С. ўзаро келишмовчилик оқибатида шу мактабнинг 11-синф ўқувчиси 2005 йилда туғилган И.Р.ни ўзи билан олиб келган пичоқ билан қорин қисмига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган. Натижада вояга етмаган И.Р. тиббий муассасага жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси, яъни оғир тан жароҳати етказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.