4 Май 2023 йил 1942

Умра сафарига жўнатишни ваъда қилган шахсга нисбатан чора кўрилди

Миробод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг апрель ойида 27 ёшли Мирзаҳаким М. 43 ёшли Фаррух M.дан 47 нафар фуқарони умра сафарига жўнатишда ёрдам беришни ваъда қилиб, бунинг учун жами 55.250 АҚШ доллари олган. Бироқ, эркак ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Огоҳ бўлинг! Муаммо ва масалалар юзасидан фақатгина ваколатли органларга мурожаат қилинг.

Барча янгиликлар

Text to speech