7 Август 2023 йил 1733

Тошкентга гўшт маҳсулотларини тегишли ҳужжатларсиз олиб кириш ҳолатига чек қўйилди

Пойтахтимизда сифатсиз гўшт-сут маҳсулотларини аниқлаш, тегишли ҳужжатларсиз гўшт ва сут маҳсулотларини сотишнинг олдини олишга қаратилган махсус профилактика тадбирлари давом этмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари билан бирга рейд давомида шаҳарга сифатсиз гўшт маҳсулотлари олиб кириш ҳолатини аниқлади.

“Эркин” ЙПХ масканида 29 ёшли Хусниддин Н.бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомобиль тўхтатиб текширилганида, унинг юкхонасида қоғозга ўралган 180 кг йирик шохли мол гўшт махсулотлари борлиги аниқланди. Шундай қилиб, карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари томонидан олиб борилган ишлар натижасида 180 килограмм гўшт маҳсулотларини тегишли ҳужжатларсиз пойтахтга олиб кириш факти олди олинди. Гўшт маҳсулоти Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги лабораториясига текшириш учун юборилди.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: