30 Май 2023 йил 1322

Стоматология клиникасидан ўғрилик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, номаълум шахс, стоматология клиникасига эшик қулфини бузиш йўли билан кирган. Шундан сўнг у 40 ёшли Маъруф З.гa тегишли бўлган жами 5.080 АҚШ доллари ва 118.200.000 сўмлик турли хилдаги стоматологик асбоблар ҳамда тиш имплантларини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 27 ёшли Бахтиёр К. аниқланиб, қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech