29 Июн 2022 йил 1864

“Шаҳарни бедарвоза” деб ўйлаган шоввозлар, суднинг қора курсисига ўтирди

Муқаддам хабар берганимиздек, 2021 йилнинг 31 октябрь куни тахминан соат 22.00 ларда Юнусобод тумани Боғишамол кўчасида бир нечта фуқаролар ўртасида жанжал юз берган, жанжалнинг видеотасвири ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилган. Тергов якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига юборилган. Суд томонидан фуқаролар:
1) 1982 йилда туғилган Жахонгирга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми билан;
2) 1991 йилда туғилган Миртолипга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми билан;
3) 1993 йилда туғилган Султонмуродга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми, 131-моддаси 3-қисми ва 229-моддасида,
4) 1992 йилда туғилган Ботирхужага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 3-қисми ва 229-моддасида билан,
5) 1996 йилда туғилган Сиёвушга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми билан ҳукм ўқилди.
Гувоҳи бўлганингиздек “Шаҳарни бедарвоза” деб ўйлаган шоввозлар, суднинг қора курсисига ўтирди. Ҳурматли фуқаролар, ҳар қандай келишмовчиликларни ўзиро тинч йўл билан ҳал этишни тавсия қиламиз, жаҳл устида босилган қадамнинг охири вой бўлишини унутманг!

Барча янгиликлар

Text to speech