2 Июн 2023 йил 1435

Расмий маълумот

Жорий йилнинг 23 май куни тахминан соат 11.00 ларда Чилонзор туманида жойлашган мактаблардан бирининг олдида 10-синф ўқувчилари: 2006 йилда туғилган А.Х. ва Д.Ў. шу мактабнинг 9-синф ўқувчилари: 2007 йилда туғилган Ш.Э. ва И.Т.лар билан ўзаро келиб чиққан келишмовчилик сабабли жанжаллашган. Жанжал натижадасида Ш.Э. ва И.Т.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, Ш.Э. ва И.Т.ларга соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.   

Барча янгиликлар

Text to speech