Ижтимоий тармоқларда эркак кишининг ИИО ходимларига қаршилик кўрсатаётганлигини акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 14 май куни тахминан соат 18.00 ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан, Шайхонтоҳур туманидаги жарима майдончаларидан бирига 1986 йилда туғилган И.Д. томонидан ҳеч қандай хужжатларсиз бошқариб юрилган "TОYOTA" русумли транспорт воситаси маъмурий баённома асосида олиб келинган. Бироқ ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида И.Д. жамоат тартибини бузиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга нисбатан қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро И.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ("Майда безорилик"), 194-моддаси ("Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик") ва 195-моддаси ("Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш") билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.