27 Феврал 2023 йил 1839

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тез-тиббий ёрдам хизмати ходими калтакланганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 27 февраль куни тахминан соат 03.30 ларда Сергели тумани, Сергели-4 даҳасида истиқомат қилувчи 1979 йилда туғилган А.Айгул “103” рақамига қўнғироқ қилиб, тез-тиббий ёрдам кўрсатиш бригадасини чақирган. Чақирувга биноан етиб келган тез-тиббий ёрдам хизмати фельдшери 1983 йилда туғилган Х.Олесия, хонадонга кириб А.Айгулни бирламчи кўрикдан ўтказиш вақтида, унинг ёнида бўлган таниши 1990 йилда туғилган К.Артём фельдшер гўёки А.Айгулга яхши қарамаётганлигини билдириб, Х.Олесияга куч ишлатиш билан таҳдид қилган. Фельдшер ундан қочиб кўчага чиққан вақтида тез-тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси 1970 йилда туғилган Т.Саидазим Х.Олесияни ҳимоя қилган. Шу вақтда К.Артём жамоат тартибини бузиб, Т.Саидазимни уриб, тан жароҳати етказган.
Т.Саидазим олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech