2 Март 2023 йил 2258

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда гўёки оммавий муштлашув бўлганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 28 февраль куни тахминан соат 22.00 ларда Яккасарой туманидаги интернет клубларидан бирида, 2002 йилда туғилган А.Б. ва таниши 2002 йилда туғилган М.А. ўзаро гап талашиб қолганлиги сабабли улар ўртасида жанжал келиб чиққан. Натижада фуқаро М.А. тан жароҳати олиб, касалхонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган хабарларни тарқатмасликларини, аҳоли орасида асосланмаган шов-шув кўтармасликларини сўраб қоламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech