24 Май 2023 йил 1243

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 21 май куни тахминан соат 21.00 ларда Юнусобод тумани 11-мавзе ҳудудида, 2005 ва 2006 йилда туғилган 3 нафар вояга етмаганлар (Р.Х., М.А., Х.Х.) ҳамда 2006 йилда туғилган 5 нафар вояга етмаганлар (Х.А., К.А, Ю.К., А.К, Ж.Қ.) оғзаки тортишиб қолганлиги ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган. Жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъмиланади.

Барча янгиликлар

Text to speech