20 Феврал 2023 йил 3665

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда эркак киши ёш болани қўлидан ушлаб тортганлиги ва бола ундан қочиб кетганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Жорий йилнинг 19 февраль куни тахминан соат 12.35 ларда Яшнобод тумани Авиасозлар-2 даҳасидаги 151-сонли умумий ўрта таълим мактабида номаълум шахс шу мактаб ўқувчиси 2011 йилда туғилган М.О.ни тўхтатиб, қўлидан ушлаб: “Шу мактабда таҳсил оласанми?” - деб сўраган. Вояга етмаган М.О. ушбу шахсни танимаганлиги сабабли у билан гаплашмаслигини билдириб, қўйиб юборишини айтган, сўнг уйига кетган.
Бола ҳозирда ота-онасининг ёнида соғ-саломат ҳолатда.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ўрганишлар жараёнида видеода акс этган шахс 1994 йилда туғилган М.У. эканлиги аниқланган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech