26 Май 2023 йил 3933

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда номаълум эркак кишининг жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлигини акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 24 май куни тахминан соат 15.00 ларда Учтепа туманида жойлашган олийгоҳлардан бирининг қизлар учун мўлжалланган ётоқхонаси олдида, 1961 йилда туғилган З.Э. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан майда безорилик содир этган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқаро ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро З.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани суди томонидан унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Барча янгиликлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya: