Ижтимоий тармоқларда бир нечта қизлар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилиб, қуйидагилар аниқланди. Жорий йилнинг 25 апрель куни тахминан соат 15.00 ларда Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд Дарвоза МФЙ ҳудудида, бир ой аввал ўзаро гап талашиб қолган вояга етмаган 2010 йилда туғилган С.С. ва унинг дугоналари, таниши вояга етмаган 2009 йилда туғилган К.М. ни уриб, узр сўрашлигини талаб қилишган. Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.