18 Июн 2023 йил 964

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 1 июндан 2 июнь кунига ўтар кечаси Миробод тумани, Қўйлиқ 4 даҳаси ҳудудида, 2005 йилда туғилган Б.Ш. ҳамда 2003 йилда туғилган Ж.Т. ва 2004 йилда туғилган М.Т. лар оғзаки тортишиб қолганлиги сабабли ўзаро жанжаллашиб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингизга ҳар қандай муаммони ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиш мумкинлигини, жанжал-тўполон билан бирор натижага эришиб бўлмаслигини, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қонунда жазо чоралари белгиланганлигини тушунтиришингизни сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech