8 Август 2023 йил 5036

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда ёши катта шахс вояга етмаган қизни қаршилигига қарамасдан ўпиб, уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Видеода акс этган ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида қуйидагилар аниқланди.

Жорий йилнинг 8 август куни тахминан соат 18.30 ларда 1960 йилда туғилган М.И., Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг орқа тарафидаги йўл четида ўтирган вояга етмаган 2015 йилда туғилган Ш.У.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат бўйича жабрланувчининг ота-онаси томонидан ИИОга ариза тушмаган.

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси ("Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш") билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech