4 Май 2023 йил 2507

Расмий маълумот

Жорий йилнинг 2 май куни 4 нафар фуқаролар Чилонзор тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, уларнинг фарзандлари (6 ёшли қизлар) Чилонзор туманидаги мактабгача таълим муассасалардан бирида ухлаб ётган вақтида, вояга етмаган 2008 йилда туғилган Х.Ш. болаларнинг танасини турли қисмларини қўли билан ушлаб, уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир қилганлигини маълум қилишган ва Х.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. Жиноят иши доирасида барча ҳолатлар батафсил ўрганилиб, зарурий тергов ҳаракатлари ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech