14 Феврал 2023 йил 3246

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда аёл киши ёш болани урганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур видеотасвир юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган текширув жараёнида қуйидагилар аниқланди.

Чилонзор туманида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган И.Х. ўзининг ногирон фарзандига энагалик қилиш учун 2002 йилда туғилган С.Т.ни ишга ёллаган. Бироқ, энаганинг хизматидан шубҳаланган уй эгаси фарзандининг ётоқхонасига кузатув камерасини ўрнатган.

2023 йил 11 февраль куни энага 2017 йилда туғилган К.З.га қўпол муносабатда бўлиб, уриб калтаклаганлиги ҳолати кузатув камерасида қайд этилган. Хонадон эгаси И.Х. шу куни С.Т.ни ишдан бўшатган ҳамда фуқароларни огоҳликка чақириш мақсадида видеотасвирни ижтимоий тармоқларда тарқатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech