30 Март 2023 йил 1762

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда йўл қатнов қисмида аёл киши унга тиббий ёрдам кўрсатилишига қаршилик қилаётганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 29 март куни тахминан соат 18.00 ларда, уйидаги оилавий можаро сабабли ўзининг қўлини кесган аёл 1987 йилда туғилган Т.Т. тез тиббий ёрдам автомашинасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб кетилаётган вақтда, Бектемир тумани, Хусайн Бойқаро кўчасида тиббиёт ходимларига қаршилик кўрсатиб, салондаги махсус жиҳозларни тепиб синдирган. Ҳайдовчи фуқарони тинчлантириш мақсадида, автомашинани тўхтатган вақтда аёл ёнидаги турмуш ўртоғи ва тиббиёт ходимларининг гапига қарамасдан, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган. Т.Т. транспорт воситалари ҳаракатланиши учун хавфли ҳолатни юзага келтириб, жамоат тартибини бузган, унга тиббий ёрдам кўрсатилишига қаршилик қилган. Ҳодиса жойига етиб келган ИИО ходимларининг аралашуви билан Т.Т. тиббиёт муассасасига олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech