Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган қизга номаълум шахс тегажоғлик қилгани акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилмоқда.
Аниқланишича, жорий йилнинг 19 апрель куни тахминан соат 12.50 ларда 2005 йилда туғилган З.Б. Миробод тумани, Иноқобод кўчасида уйига қайтаётган вақтида орқасидан 1997 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи, Озод О. келиб, қучоқлаб, юзидан ўпиб қўйиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Озод О. ушланган.
Текширув жараёнида Озод О. томонидан З.Б.нинг ҳеч қандай буюмлари олиб қўйилмаганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ёки яқинларингиз ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-233-71-47, 71-233-49-46, 71-206-42-54 рақамларига ёки 102 рақамига ёхуд яқин орадаги ИИБга хабар беришингизни сўраймиз.