21 Май 2023 йил 3907

Расмий маълумот

Жорий йилнинг 17 май куни тахминан соат 10.00 ларда Юнусобод тумани 8-мавзеда қурилиш фирмаси вакиллари ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли ўртасида можаро юзага келган.

Ушбу ҳудудда қурилиш бўлишига норозилик билдирган фуқароларга қарши 1991 йилда туғилган Ф.Ж., 1992 йилда туғилган С.Х., 1993 йилда туғилган Х.Н.лар бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ж., С.Х., Х.Н.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди томонидан уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Барча янгиликлар

Text to speech