25 Июл 2023 йил 1690

Пойтахт деҳқон бозорларининг бирида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди

Тошкент шаҳрида сифатсиз гўшт ва сут маҳсулотларини аниқлаш бўйича мунтазам равишда профилактика тадбирлари олиб борилмоқда. Масъул ходимлар томонидан пойтахтимиздаги деҳқон бозорларида тизимли равишда рейдлар ўтказиб келинмоқда. Унда Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ҳамда санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари иштирок этишади.

Шундай қилиб, Яккасарой туманидаги деҳқон бозорларидан бирида ҳамкорликда ўтказилган профилактик тадбирларда гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларнинг истеъмолга яроқлилиги текширилди. Ўтказилган тадбир давомида жами 24.5 кг йирик шохли мол гўшти ҳамда 25.5 кг истемолга яроқсиз товуқ гўшти маҳсулотлари аниқланди. Истеъмолга яроқсиз маҳсулотлари ветеринария санитария қоидаларига биноан утилизация қилинди. Шунингдек, тадбиркорлар ва истеъмолчилар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Барча янгиликлар

Text to speech