11 Март 2023 Йил 1583

Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2023 йилнинг 11 март куни соат тахминан 13:00 ларда Олмазор тумани, Ахмад Дониш кўчасидаги “Тахтапул” кўприги устида, ҳайдовчи 2002 йилда туғилган С.Ю. «Changan» русумли, давлат рақам белгиси 01 В 043 UB бўлган автомашинани бошқариб кетаётиб, йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган ҳайдовчи 1981 йилда туғилган Б.К.га тегишли “Matiz” русумли, давлат рақам белгиси 01 Н 041 UB бўлган автомашинаси билан тўқнашув содир этиб, бошқарувни йўқотиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1984 йилда туғилган Ф.Х.нинг «Cobalt» русумли, давлат рақам белгиси 80 V 397 РА бўлган автомашинасига урилган.

ЙТҲ натижасида «Матиз» автомашинаси йўловчилари: 1984 йилда туғилган T.A. ҳамда 2002 йилда туғилган А.Ғ. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Уларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech