13 Апрел 2023 йил 1782

Кўчада қолиб кетган аёлга ёрдам кўрсатилди

Жорий йилнинг 13 апрель куни ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Миробод туманидаги Марказий универмаг яқинидаги автобус бекатида аёл киши ерда ётгани ва у ногирон бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу хабар эълон қилинишидан аввал, бу ҳолат бўйича аёлга ёрдам кўрсатилган. Шу куни Миробод тумани ИИО ФМБ профилактика инспектори ўзига бириктирилган ҳудудни кўздан кечираётган вақтида ерда ётган аёлни кўриб қолган. Аёл тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабабли профилактика инспектори тез-тиббий ёрдам хизматини чақиртирган. Ўрганиш жараёнида 60 ёшли М.А.нинг доимий яшаш жойи йўқлиги маълум бўлди. Аёл тез-тиббий ёрдам хизмати ходимлари томонидан яқин орадаги шифохонага олиб борилган ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Барча янгиликлар

Text to speech