5 Январ 2023 йил 2569

Огоҳ бўлинг! Кучли таъсир қилувчи дорини оздирувчи восита деб алдаб сотишмоқд

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда оздирувчи маҳсулот сифатида “Fatzorb” номли дори воситасини сотишмоқда. Ушбу дори таркибида “Сибутрамин” моддаси мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон Қарорининг 1-иловасига мувофиқ кучли таъсир қилувчи модда ҳисобланади. Кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Мана шундай бир гуруҳ "шоввоз"лар ижтимоий тармоқларда оздирувчи маҳсулотлар савдоси билан шуғулланишлигини маълум қилиб, саҳифа очгани ва кучли таъсир қилувчи моддаларни онлайн савдоси билан шуғулланаётгани аниқланган. Жорий йилнинг 5 январь куни Сергели тумани Обиҳаёт кўчасида 1992 йилда туғилган Д.С. ва 1993 йилда туғилган К.С.лар 600.000 сўм эвазига 180 дона “Fatzorb” номли дори воситасини сотаётган вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушланган. Шунингдек, К.С. бошқарувидаги автомашина холислар иштирокида текширилганда яна 72 дона “Fatzorb” номли дори воситаси аниқланган ва ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Ҳурматли фуқаролар! Ҳар қандай дори воситасини сотиб олишдан ва уни истеъмол қилишдан аввал шифокорлар билан маслаҳатлашинг. Шифокорларнинг тавсияси бўлмаса, ҳеч қайси дори воситаларини истеъмол қилманг. Унутманг, нотўғри қўлланилган, истеъмол қилинган дори инсон соғлиғига зиён етказиши мумкин.

Барча янгиликлар

Text to speech