27 Март 2023 йил 1768

Кийим-кечак дўконидан содир этилган ўғрилик жинояти “иссиқ изидан” фош этилди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 23 март куни соат тахминан 02:00 ларда, 3 нафар номаълум шахслар кийим-кечак дўконига кириб, умумий қиймати 225.535.000 сўмлик эркаклар кийимларини ўғирлаб кетишган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 20 ёшли Шамсиддин Н, 19 ёшли Иброҳим З. ҳамда Абдуқодир Ш. аниқланиб, қўлга олиндилар. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech