9 Iyun 2022 Yil 258

“Гиёҳвандлик-умр заволи!”

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиалида Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари талабалар билан “Гиёҳвандлик-умр заволи!” мавзусида учрашув ўтказишди. Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир кўрсатувчи препаратларнинг истеъмоли ҳамда ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, ОИТСга қарши кураш бўйича маълумотлар бериб ўтилди. Ёшлар орасида гиёҳванд моддалар истеъмолининг ўтган йиллар ва ҳозирги кундаги статистикаси атрофлича муҳокама қилинди. Ўз навбатида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Ёшлар ўртасида авж олаётган гиёҳвандлик касаллигининг сабаблари ва оқибатлари ҳамда уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди. Бу каби тадбирлар ёшлар ўртасида жиноят ва хуқуқбузарликларни олдини олишга, ўзларига тегишли хулоса қилишларига кўмак беради.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech