25 Май 2023 йил 963

Фуқароларга мавжуд бўлмаган авиачипталарни сотган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 2022 йил давомида фирма раҳбари бўлиб ишлаган 32 ёшли Отабек Т. 15 нафар фуқарога жами 246.520.800 сўмлик мавжуд бўлмаган авиачипталарни сотган. У фуқаролардан олинган пулларни фирманинг банк ҳисоб рақамига ўтказмай, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Огоҳ бўлинг! Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!

Барча янгиликлар

Text to speech