Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари аёлларнинг хавфсизлигини таъминловчи ҳимоя ордерини топширишди

Яккасарой тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори подполковник Дилфуза Саттаровага “Дамариқ” туманида яшовчи 36 ёшли Л. У.нинг оиласидаги оғир психологик муҳит ҳақида хабар келиб тушди. Оила бошлиғи А.А. уйдагиларига, айниқса турмуш ўртоғи Л.У.га мунтазам равишда психологик босим ўтказган.  Л.У. буни узоқ вақт қариндошларидан яшириб юрган.

Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори ва ҳудудий профилактика инспекторлари маҳалла фаоли билан бирга белгиланган манзил бўйича йўл олишди. Оиладаги ҳолат ўрганилди. Фактлар тўлиқ тасдиқланди. Оила билан профилактик ишлар ўтказилди, аёлга ҳимоя ордери берилиб, мазкур ҳужжат қандай ҳуқуқ беришини тушунтиришди. А.А. билан якка тартибда суҳбат ўтказилди, унга ҳимоя ордери бузилиши оқибатида кўзда тутилган жавобгарлик тушунтирилд. Ходимлар билан ўтказилган суҳбатдан сўнг А.А. турмуш ўртоғини хафа қилмасликка ваъда берди.