2 Июн 2023 йил 1804

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро Чилонзор туманида жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлигини акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 31 май куни Чилонзор тумани, Чилонзор метро бекати олдидаги йўл қатнов қисмининг пиёдалар ўтиш жойида, 2004 йилда туғилган П.Д. ва ушбу “пранк”ни тасвирга олишга жалб қилинган таниши 2000 йилда туғилган Т.М., жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, гўёки ўзини оёғи синган ҳолатда кўрсатиб, йўл қатнов қисмида сунъий тирбандлик содир этган ҳамда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаётини хавф остига қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

Барча янгиликлар

Text to speech