31 Май 2023 йил 1417

Бектемир туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2023 йилнинг 28 май куни соат тахминан 21:30 ларда Бектемир тумани, Бектемир йўли кўчасида, ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Ш.М. «Cobalt» русумли, давлат рақам белгиси 60 К 985 VA бўлган автомашинани бошқариб кетаётиб, йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Ш.Қ.га тегишли “Ваз-2105” русумли, давлат рақам белгиси 01 Q 819 VB бўлган автомашинаси билан тўқнашув содир этиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидан ҳаракатланиб кетаётган 3 нафар пиёдаларни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида 2 нафар пиёда (2000 й.т. С.Ю. ва 2001 й.т. А.К.) ҳамда «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчисига тан жароҳати олганлиги сабабли тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ, пиёда 1997 йилда туғилган А.Х. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонада вафот этган. Унинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech