13 Апрел 2023 йил 2218

Бектемир туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

Жорий йилнинг 10 апрель куни тахминан соат 07:30 да Бектемир тумани, Олтинтопган кўчасида 2 та енгил автомобиль ва бир пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Аниқланишича, ҳайдовчи 1988 йилда туғилган Н.Р. “Спарк” русумли (давлат рақам белгиси 01 O 856 RB) автомашинани ишончнома орқали бошқариб кетаётиб, оралиқ масофани сақламай, йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Ж.Ғ.га тегишли «Спарк» (давлат рақам белгиси 01 L 376 SB) русумли автомашина билан тўқнашиб кетган ва бошқарувни йўқотиб йўл четида ҳаракатланиб кетаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда – 1983 йилда туғилган Г.Д. турли хил тан жароҳатлари, 2-даражали кома ҳолати ташхиси билан касалхонага олиб борилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 11 апрель куни соат 02:15 да вафот этган. Унинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech