28 Январ 2023 йил 1568

Aвтомашинани ижарага олиш жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди

Жорий йилнинг 19 январь куни Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга автомашиналарни ижарага бериш шаҳобчаси раҳбари мурожаат қилиб, бир кун аввал 20 ёшли Ш.И. “Жентра” русумли автомашинани 19 январь куни соат 22.30 да қайтариш шарти билан ижарага олиб, қайтариб бермаганлигини баён қилган. Автомашинанинг жойлашуви "GPS" мосламаси орқали аниқланиб, унинг ҳолати кўздан кечирилганда, автомашинадан антирадар, видеорегистратор, барча ғидираклари ва ўриндиқлари, руль, ёритиш чироқлари ва яна бир қатор эҳтиёт қисмлари ечиб олиб кетилганлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech