24 Май 2023 йил 1257

Автобус эҳтиёт қисмини ўғирлаш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, номаълум шахс автобус паркининг деворидан ошиб ўтиб, у ерда турган «МАН» русумли автобуснинг 25.000.000 сўмлик тахографини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 44 ёшли Азизжон М. аниқланиб, қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech