Миробод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида хабар

2021 йил 18 март куни тахминан соат 18:30 ларда, Миробод туманидаги Зарафшон ва Ислом Каримов кўчаларининг кесишмасида 32 ёшли Х.З. ўзининг бошқарувидаги “Spark” русумли автомобильни бошқариб кетаётганда йўлни пиёдалар ўтиш йўлагидан кесиб ўтаётган пиёдалар 30 ёшли Б.Р. ва 23 ёшли Н.А.ни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида иккала пиёдалар тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган. 20.03.2021 йилда пиёдалардан бири Б.Р. тиббий ходимлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, олган тан жароҳатлари натижасида жонлантириш бўлимида вафот этган.  

Мазкур ҳолат юзасиданТошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.