6 ёшли қизни алдаб, зиракларини ечиб олган аёл жавобгарликка тортилди
Миробод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 12 июнь куни номаълум аёл кўчада ўйнаб юрган қизни олдига келиб, ундан зиракларини томоша қилиш учун бериб туришини сўраган. Бироқ аёл зиракларни қайтариб бермай, дарҳол ғойиб бўлган. Шундан сўнг қизчанинг онаси 29 ёшли Гулзода Т. қиймати 100 АҚШ доллари бўлган зираклар ўғирлаб кетилганлиги юзасидан ариза билан мурожаат қилган.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 35 ёшли Дилноза Б. аниқланиб, қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли ота-оналар! Ҳушёр бўлинг, болаларингизни қаровсиз қолдирманг ва уларга нотаниш одамлар билан мулоқотга киришмаслик ҳамда буюмларини бермаслиги ҳақида тушунтиринг.