16 Декабр 2022 йил 1677

42 миллион сўмлик сарёғни ўғирлаб кетишда гумонланган шахс ушланди

Чилонзор тумани ИИО ФМБга 1 декабрь куни келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 15 октябрдан 30 ноябрь кунигача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс, шу тумандаги дўконларнинг биридан жами 42.320.000 сўмлик сарёғни ўғирлаб кетганлиги маълум бўлган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган ҳамда дўконга ҳаридор сифатида келиб юрган 33 ёшли Яшнар Ю. аниқланиб, қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech