ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Муҳтарама онахонлар! Азиз опа-сингиллар! Ички ишларнинг фидойи фахрий ходималари!

Сизларни ўз номим ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби номидан баҳор байрами – 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман. Келажагимиз таянчи, Ватан равнақи, тараққиётини давом эттирувчи, билимли, салоҳияти кучли баркамол авлодни – Янги Ўзбекистон бунёдкорларини тарбиялашда сизнинг ўрнингиз беқиёс. Шу билан бирга, машаққатли аммо шарафли бўлган ички ишлар органлари хизматида биз билан елкама-елка фаолият олиб боришингиз, пойтахтимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олишдаги хизматларингиз юксак эътирофга лойиқ. Биз ўзларининг фидокорона меҳнати, хизмат бурчларини сидқидилдан бажариб келаётган, илм-фан, давлат, жамоат ишларида эришган улкан ютуқлари, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган аёлларимиз билан фахрланамиз. Ушбу янгиланиш, уйғониш палласида сизларга юксак ҳурмат ва чуқур эҳтиромимизни билдирамиз. Ҳаётимизнинг кўрки ва файзи, оиламиз тинчлиги, меҳр-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлмиш Сиз азизларга узоқ умр, мустаҳкам ва гўзал соғлиқ, оилавий тинчлик-тотувлик, фаровонлик тилайман. Аёллик бахти ва баҳорий кайфият ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин. Ҳурмат ва эҳтиром билан, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев

8 Март 2026 йил

124

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Байрам тадбирида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти, аёл ходималар, ички ишлар органлари фахрийлари, хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг аёллари ва оналари иштирок этдилар. Тантанали тадбирни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, полковник Равшан Султанходжаев, барча йиғилган аёлларни байрам билан табриклади. Бош бошқарма бошлиғи аёл бўлишига қарамай, сафдаги эркаклар билан елкама-елка туриб, давлатига, халқига садоқат билан хизмат қилаётган аёл ходималарга ўз эҳтиромини билдирди. Тадбир давомида юқори натижаларга эришган ходималарга мукофот ва унвонлар топширилди. Ички ишлар органларида кўп йиллар фаолият олиб борган фахрий аёллар ҳам эътибордан четда қолмади. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимларидан ташкил топган “Ниҳол” гуруҳининг концерт дастури билан чиқишлари эса ёқимли совға бўлди.

7 Март 2026 йил

230

Ёшлар билан очиқ мулоқот — муаммолар ечими ва янги ташаббуслар майдони

Мамлакатимизда ёшлар билан очиқ мулоқотни кучайтириш, уларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ёш авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни турли салбий иллатлардан асраш, таълим ва бандлигини таъминлашга қаратилган. Шу мақсадда Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув давомида ёшларнинг муаммолари, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган масалалар муҳокама қилинди. Ички ишлар вазири томонидан Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳуқуқбузарлик ва салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш, таълим ва бандлик масалаларини ҳал этиш бўйича улкан ташаббуслари ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Қайд этилганидек, бугунги кунда ёшлар билан манзилли ишлаш тизимини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги томонидан Пойтахт туманларида ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида “Ёшлар баланси” шакллантирилиб, жами 13 та штаб фаолияти йўлга қўйилди. Шу билан бирга, туман ички ишлар органларидан 84 та раҳбарга 815 нафар ёшлар номма-ном бириктирилиб, улар билан манзилли ишлаш, муаммоларини ўрганиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш амалиёти жорий этилди. Ушбу ёшлар билан тизимли ишлашни таъминлаш мақсадида бир қатор мониторинг механизмлари ҳам йўлга қўйилди. Жумладан, Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими орқали мурожаат қилган, хорижга чиқиш паспортини олган, чет элга чиқиб кетган, пробация ҳисобида турган, суд томонидан белгиланган чекловларни бузган, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ёки республика миқёсида жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёшлар ҳақида кунлик маълумот олиш амалиёти жорий қилинган. Тадбир жараёнида масъуллар пойтахтнинг барча туманларидан ташриф буюрган ёшлар билан мулоқот қилишиб, уларнинг муаммоларини тинглашди. Учрашув давомида билдирилган ҳар бир масала юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди. Мулоқот жараёнида фаол ва ташаббускор ёшларнинг таклифлари алоҳида эътироф этилди. Уларни амалга ошириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди. Учрашув якунида ёшлар мамлакат тараққиёти, жамият тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда фаол иштирок этишга тайёр эканини билдиришди. Шунингдек, бундай очиқ мулоқотлар улар учун катта мотивация ва янги имкониятлар эшигини очаётганини таъкидладилар. Бундай учрашувлар ёшлар муаммоларини жойида ҳал этиш, уларнинг фикрларини тинглаш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатимизда ёшлар сиёсати самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

6 Март 2026 йил

547

Ғолиб дзюдочилар аниқланди

Ўзбекистон республикаси Президентининг “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ҳамда Тошкент шаҳар "Динамо" Жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашининг жорий йил календарь-режасида белгиланган ХХХIV-спартакиадаси Низомига мувофиқ, пойтахт ИИББ, ҳудудий тузилмаларида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида спортнинг дзюдо тури бўйича мусобақа ўтказилди. Унда дзюдочи спортчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолаш ва саралаш, Бош бошқарма терма жамоасини шакллантириш, шунингдек, белгиланган вазн тоифалари бўйича кучли спортчиларни аниқлаш мақсадида спортчи ходимлар ўртасида пойтахт ИИББ биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 17 та терма жамоалар қатнашиб, ғолиблик учун майдонга тушишди. Қизғин ва муросасизлик, томошабинларнинг олқиш ва ҳайқириқлари остида кечган қизиқарли беллашувларда шоҳсупанинг фахрли поғоналаридан 1-ўринни Тошкент шаҳар ИИББ терма жамоаси, 2-ўринни ЙҲХБ, 3-ўринни Чилонзор тумани ИИО ФМБ терма жамоаси эгаллади. Ғолибларга тегишли диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Ғолибликни қўлга киритган спортчиларимизни эришилган ғалаба билан муборакбод этиб, уларнинг хизмат ва спорт фаолиятларида улкан зафар ҳамда муваффақиятлар тилаб қоламиз.

5 Март 2026 йил

745

Интерактив хизматлар

Text to speech