ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

ЭЪЛОН

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ички ишлар органларига кўнгиллилар (волонтёр)ни таклиф қилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси пойтахтимизда жойлашган туризм намойиши объектларига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашда жамоатчи ёрдамчи сифатида кўнгиллилар (волонтёр)ни ҳамкорликка таклиф қилади. Бундан Сиз, Бош бошқарма Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида сайёҳлар хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашда кўмаклашасиз. Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолиятига жамоатчи ёрдамчи сифатида –- ўн саккиз ёшдан кичик ва қирқ беш ёшдан катта бўлмаган;- соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича белгиланган вазифаларни бажаришга қодир;- муқаддам судланмаган;- ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турмаган;- яшаш ва ўқиш жойи бўйича ижобий тавсифланган кўнгиллилар жалб қилинади. Мурожаат учун телефон +99899-010-92-42, +998919131449

25 Апрел 2025 йил

28

Ёшларнинг бахтли келажаги ўз қўлларида

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг 15 апрелидан 15 майига қадар эълон қилинган “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлик кенг қамровли тезкор профилактик тадбири пойтахтнинг Учтепа туманида ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда. Хусусан, куни кеча туман ҳудудидаги Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари универитетининг мажлислар залида талаба ва профессор-ўқитувчилар билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ва маъруза қилган туман ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Дилмурод Мирсодиқов йиғилганларга гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар, унинг ортидан келиб чиқаётган мудҳиш оқибатлар, сўнгги пайтда гиёҳванд, психотроп, инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи турли дори воситаларининг ёшлар ўртасида кенг тарқалаётгани, ижтимоий тармоқлар орқали унинг истеъмоли, тарқатилишига ундаётган каналларнинг кўпайиб бораётганига тўхталди. Улардан сақланиш чоралари, гиёҳванд ва психотроп моддаларини тарқатиш, сақлаш ва истеъмол қилиш жиноят ҳисобланиб, Жиноят кодексида қаттиқ жазо белгиланганини таъкидлади. Шунингдек, тадбир давомида туманда содир этилган жиноят муҳокамаси ҳам ўтказилди. Таъкидланишича, жорий йилнинг 20 апрелида туман ички ишлар ходимлари томонидан ўзини шубҳали тутган шахслар тўхтатилиб текширилганда, 2003 йилда туғилган, олийгоҳларнинг бирида 2-курс талабаси бўлган С.Д.нинг чўнтагидан 7 дона изолентага ўралган жигарранг ўткир ҳидли, мумсимон модда, 2004 йилда туғилган Ҳ.М.нинг чўнтагидан 3 дона изолентага ўралган, ҳар бирининг ичида 3 донадан оқ-қизғиш капсуладаги модда аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. Д.Мирсодиқов йиғилганларнинг эътиборини воқеанинг ижтимоий-маънавий томонига ҳам қаратди. Чунончи, йигитлар оиланинг ёлғиз фарзанди эканлиги, отасиз вояга етганлиги, ҳар иккисининг 50 ёшдан ошган оналари – бириники бемор – борлиги ҳақида гапираркан, фарзандларига ишонган, кексалигида уларнинг ёрдамига суянган, ўзи емай едирган, киймай кийдирган, катта орзу ва не-не ниятларда вояга етказган фарзандларининг бу жиноий қилмишидан аҳволи қандай кечиши ҳақида гапириб, ёшларнинг тўғри йўлдан оғмаслиги, нафақат ота-оналарига балки туғилиб ўсган Ватанига ҳам муносиб фарзандлар бўлишга чақирди.Йиғилиш сўнггида талаба ва ўқитувчи-профессорлар томонидан берилган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоблар берилгач, профилактик огоҳлантирув буклет ва флаерлар тарқатилди. Бу каби профилактик-тушунтириш ишлари туманда жойлашган барча ўқув юртлари ҳамда маҳаллаларида давом эттирилмоқда.

23 Апрел 2025 йил

133

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading