Сергели туманидаги ЙТҲ ҳақида маълумот

Ижтимоий тармоқларда йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида тарқаётган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
2021 йил 21 январь куни тахминан соат 10.00 да Қумариқ ва кичик халқа автомобиль йўли кўчаларининг кесишмасида учта транспорт воситаларининг: 49 ёшли Зоҳид Ю. бошқарувидаги "Nexia" русумли (давлат рақами 01 354 ТТG) автомобиль, 63 ёшли Аҳмадбек С. бошқарувидаги "Malibu" русумли (давлат рақами 01 Р 016 КВ) автомобиль ва 40 ёшли Нурилла М. бошқарувидаги "Cobalt" русумли (давлат рақами 01 Х 157 ВВ) автомобилларнинг тўқнашуви юзага келди. Тахминга кўра ЙТҲ «Nexia» автомобилининг кескин тўхташи оқибатида рўй берган.
Тўқнашув оқибатида «Malibu» автомобили ҳайдовчиси бадан шикастлари билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилди.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг, улар сизнинг ҳаётингиз ва саломатлигингизни асрашга йўналтирилган.