16 Январ 2022 йил 5049

Яшнобод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида хабар

16 январь куни Яшнобод туманида соат 03.20 да «102» тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат 03.00 атрофида  Шохимардон кўчасида ҳайдовчи – 2005 й.т, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган Ё.Р. ишонч қоғозисиз “Спарк” русумли автоуловини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб йўл четидаги темир панжарага урилган.

Натижада “Спарк” автоулови ҳайдовчиси Ё.Р. олинган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. 

“Спарк” автоулови йўловчиси – 2008 й.т, А.Э. олинган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Марҳумларнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

ЙТҲ сабаби: “Спарк” автоулови ҳайдовчиси автоулов тезлиги юқори бўлганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотган.

Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Барча янгиликлар

Text to speech