11 Dekabr 2021 Yil 945

11 ойлик сарҳисоб: Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи йиғилиш ўтказди

 

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Анварович Ташпулатов, жорий йил 11 ойлик иш натижалари бўйича танқидий руҳда йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда пойтахт ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Жумладан, бевосита ходимларнинг ташаббуси билан 5 644 та жиноятлар, улардан 1 375 таси гиёҳвандлик ва психотроп воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноятлар аниқланганлиб, унда 122 кг. 756 грамм. гиёҳвандлик ва 108 минг 550 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг тарқалиб кетишининг олди олинди, 12 544 та жиноятлар фош этилди, улардан 171 таси ўтган йилларда содир этилган жиноятлар,

822 нафар қидирувдаги жиноятчилар ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Шунингдек, йиғилиш давомида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда қатор камчиликларга йўл қўйгани учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари, шунингдек, Янгиҳаёт ва Шайхонтоҳур туманлари ИИО ФМБ бошлиқларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Сергели тумани ИИО ФМБ бошлиғи, унинг биринчи ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари интизомий жазога тортилди.

Шу билан бир қаторда, туманда ижобий кўрсатгичларга эришган ва намунавий хизмат олиб бораётган Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ИИО ФМБ бошлиқларига ташаккур эълон қилинди. 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech